Яшар Камол ИЛОННИ ЎЛДИРСАЛАР Роман Турк тилидан Лола АМИНОВА таржимаси «Янги аср авлоди» нашриёти 2001 «Илонни ўлдирсалар» романи, аввал оиласининг, сўнг ўзи яшовчи қишлоқнинг босими натижасида онасини ўлдирган бола ҳақидадир. Ҳасан етти ёшлигида отаси...
More
Яшар Камол ИЛОННИ ЎЛДИРСАЛАР Роман Турк тилидан Лола АМИНОВА таржимаси «Янги аср авлоди» нашриёти 2001 «Илонни ўлдирсалар» романи, аввал оиласининг, сўнг ўзи яшовчи қишлоқнинг босими натижасида онасини ўлдирган бола ҳақидадир. Ҳасан етти ёшлигида отаси онасининг эски ошиғи томонидан ўлдирилади. Бувиси, сўнг қишлоқ аҳолиси икки йил давомида боланинг юзига суртилган «доғ»ни тозалашга бел боғлайдилар. Борган сари ривожланган ижтимоий асабийлик муҳити, қанчалик қаршилик кўрсатмасин, Ҳасанни жинноятга ундайверади. ТАРЖИМОНДАН Мазкур асар турк адабиётининг машҳур вакилларидан бўлмиш Яшар Камолнинг қаламига мансуб. Яшар Камол — Камол Содиқ Гўкчсли 1922 йилда Адана шахри яқинидаги Хемитс (Гўкчели) қишлоғида таваллуд топди. Унинг болалик ва ўсмирлик чоғлари кейинчалик ўз асарларида тасвирлаган тақир қояли тоғлар орасида ўтди. Уч томондан залворли тоғлар билан ўралган, бир томонини эса Ўрта ср денгизининг мовий тўлқинлари ювиб турган, ўз кўксига кўпдан-кўп афсона-ю ривоятларни яширган мана шу си
Less