Ой ва сариқ чақа (роман). Сомерсет Моэм
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
Уильям Сомерсет МОЭМ
ОЙ ВА САРИҚ ЧАҚА
Роман
Биринчи боб
Чарлз Стрикленд билан танишган вақтимда, гапнинг ростини айтадиган бўлсам, унинг
қандайдир фавқулодда одамлиги хаёлимга ҳам...
More
Ой ва сариқ чақа (роман). Сомерсет Моэм
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
Уильям Сомерсет МОЭМ
ОЙ ВА САРИҚ ЧАҚА
Роман
Биринчи боб
Чарлз Стрикленд билан танишган вақтимда, гапнинг ростини айтадиган бўлсам, унинг
қандайдир фавқулодда одамлиги хаёлимга ҳам келмаганди. Эндиликда эса унинг улуғлигини
бирор кимса инкор эта олмаса керак. Мен бу ўринда ном қозонган сиёсатдон ёхуд машҳур
саркарданинг улуғлигини кўзда тутаётганим йўқ. Бу нарса кўпроқ одамнинг ўзига эмас, балки
шарт-шароитга ва у яшайдиган маконга боғлиқ. Вазиятнинг ўзгариши туфайли унинг
машҳурлиги кўпинча ўз-ўзидан қумга сингган сувдай йўқолиб кетиши ҳеч гап эмас. Бош
министр эгаллаган мансабисиз эзма мақтанчоққа, генерал эса армияcиз бор-йўғи маҳаллий
аҳамиятга эга бўлган шерга айланади. Чарлз Стрикленднинг улуғлиги эса ҳақиқий улуғликдир.
Сизга унинг санъати ёқмаслиги мумкин, лекин шунда ҳам лоқайд муносабатда бўлолмайсиз. У
сизни қойил қолдиради, ўзига жалб этади. Уни мазах қилишган вақтлар орқада қолиб кетди.
Санъаткорга хос нуқ
Less