10
Øàð³ þëäóçè 1 2 2013
Äîñòîí
Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Халқ шоири
МЎЪЖАЗ ДОСТОН ТААССУРОТЛАРИ
Ҳай, болалик йилларим-а!
Унинг сеҳрлари, ҳайратга тўла катта-катта кўзлари қаёқларда қолиб кетди экан?
Юлдузлар юлдуз эмас, жаннат томошаси эди-ку!...
More
10
Øàð³ þëäóçè 1 2 2013
Äîñòîí
Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Халқ шоири
МЎЪЖАЗ ДОСТОН ТААССУРОТЛАРИ
Ҳай, болалик йилларим-а!
Унинг сеҳрлари, ҳайратга тўла катта-катта кўзлари қаёқларда қолиб кетди экан?
Юлдузлар юлдуз эмас, жаннат томошаси эди-ку! Тоғлар оралаб чиқаётган қуёшнинг
илк нурлари биз билан гўёки ўйнашар, ботаётган офтоб рухсори эса паҳлавон бобомизнинг юзлари янглиғ қизариб турарди. Қишнинг узун ва совуқ кечаларида оғилхона
қорамоллар нафаси билан исиб кетар, биз бола-бақралар эса бирон чечан амаки
атрофида тўпланиб, хира мойчироқ ёруғида эртак тинглаганимиз-тинглаган эди. Эртак ичида бўри ҳам, тулки ҳам, арслон ҳам бор. Қурбақага айланган маликаю йигитга
айланган шер ҳам. Улар бизга қадрдон бўлиб кетгандилар. Айниқса, тулки. Бу сатанг,
олифта жонивор гоҳ тавияга, гоҳ паривашга айланар эди. Унинг нозларини эсланг... У
ҳатто кечалари дарича ёнига келиб гап ҳам пойлайди, дейишарди. Бўлса бордир.
Нурота тизма тоғларию
Оқтов ва Қоратов оралиғида
Бола Ботирдек шоир ўтмаг
Less