Наби Жалолиддин. Умар Хайём (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 1 Наби Жалолиддин УМАР ХАЙЁМ (О Р А Л И Қ) (Рўмон) Бир қўлда Қуръону биттасида жом, Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром. Фируза гумбазли осмон тагида На чин мусулмонмиз, на кофир тамом1 . Умар ХАЙЁМ...
More
Наби Жалолиддин. Умар Хайём (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 1 Наби Жалолиддин УМАР ХАЙЁМ (О Р А Л И Қ) (Рўмон) Бир қўлда Қуръону биттасида жом, Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром. Фируза гумбазли осмон тагида На чин мусулмонмиз, на кофир тамом1 . Умар ХАЙЁМ И Б Т И Д О Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Жумла оламни, бу ҳадсиз коинотни ўз қудрати ва меҳри ила бино этиб, унда инсонни мукаррам қилган Раҳиму Раҳмонга, бандасига Ақл аталмиш мўъжизани бериб, фикрлатиб қўйган, қалб отлиғ сирли ҳилқатни ато қилиб, уни Ишқ ва Ҳақиқат насиймлари ила муаттар этган карамли Зотга беадад ҳамду санолар бўлсин. Умматига шафоатлар тилаган, заминга боқий саодатнинг илк муждаларини етказган сарвари олам, Саййидул Коинот Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин. Ва ул Зотнинг аҳли байти ва саҳобаларига ҳам салоту саломлар бўлсин. Аммо баъд, бу мискин бир тарихи муборакни баён этмоқни ният қилдики, Оллоҳ рози ва мададкор бўлғай. * * * У йўл излагувчи эди. Куну тун, тушу хуш йўл излар
Less