Алишер Назар. Вола www.ziyouz.com kutubxonasi 1 Алишер НАЗАР ВОЛА (Шеърлар) ОҒРИҚЛИ ЎЙЛАРНИНГ ПОЭТИК МАНЗАРАСИ Ўйчил одамга ҳамиша оғир. Агар у истеъдодли ижодкор ҳам бўлса, оғирлик даражаси яна ортади. Эл бежизга: “Эси борнинг шўри бор”, демайди. Бугунги...
More
Алишер Назар. Вола www.ziyouz.com kutubxonasi 1 Алишер НАЗАР ВОЛА (Шеърлар) ОҒРИҚЛИ ЎЙЛАРНИНГ ПОЭТИК МАНЗАРАСИ Ўйчил одамга ҳамиша оғир. Агар у истеъдодли ижодкор ҳам бўлса, оғирлик даражаси яна ортади. Эл бежизга: “Эси борнинг шўри бор”, демайди. Бугунги ўзбек шеъриятида ўйга йўғрилган туйғуларни тасвирлаш етакчилик қилмоқда. Алишер Назар – битганларида кўпроқ ўйчил туйғулар ёки туйғусол ўйлар акс этадиган шоир. Менимча, Алишер роҳатланиб шеър ёзмайди. Унинг битиклари мудом оғриқли изтиробдан азоб билан дунёга келади. Шундай бўлиши табиий ҳам. Қувончдан ким шеър ёзарди? Қувончдан қувониб юрилаверади, шеър ёзиб ўтирилмайди. Чин шеър ҳамиша дарддан туғилади. Олдинлари шоирлар кўпроқ дунё ҳақида ўйлардилар ва шу жўнда ёзардилар. Улар очунни нуқсонсиз кўрмоқ истагини ифода этишга уринишарди. Чунки одамни оламнинг маҳсули деб билардилар. Бугун шоирлар кўпроқ одамлар тўғрисида ўй сурадилар. Негаки, оламнинг қандайлиги одамларга кўпроқ боғлиқ экани англаб етилди. Алишернинг шеърларини унинг
Less